Ўзбекистон | 18:26 / 28.08.2015
4805
1 дақиқада ўқилади

Августда сўм рублга нисбатан 11 фоизга ўсди

Ўзбекистон миллий валютаси – сўм курси август ойи давомида мустаҳкамланиб борди, деб хабар беради марказий банк матбуот хизмати.

Ой бошидан буён унга нисбатан рублнинг расмий курси 11 фоизга тушди. 1 рубль 44.37 сўмдан 39.89 сўмга тушди.

“Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида биринчи ўринни эгаллайдиган давлат миллий валютасининг кескин қадрсизланиши Россия билан савдо муносабатларининг ривожланишига таъсир ўтказмаслиги мумкин”, - таъкидлади Central Asia Investments таҳлилчиси Ильхат Тушев.

Россиянинг Ўзбекистонга экспорти структурасида 60 фоизлик улушни машинасозлик комплекси маҳсулотлари эгаллайди. Ўзбекистоннинг Россияга экспортида эса бу сектор 8-10 фоизни ташкил қилади. Тушевнинг фикрича, бундай диспропорция Ўзбекистон иқтисодиётига Россия молия бозоридаги валюта беқарорлиги таъсиридан четда туриш имкониятини беради.