18:45 / 28.08.2015
8734

Двигатель сиғими кичик бўлган Matiz автомашинасини Туркманистонга олиб кириш тақиқланди

Туркманистонда жорий йилнинг 1 августидан бошлаб двигатель сиғими 1300 куб. см.дан кичик бўлиб автомобилларни олиб кириш тақиқлаб қўйилган. Бу ҳақда «Хроника Туркменистан» нашри хабар тарқатди.

«Мисол учун, илгари двигатель сиғими 800 куб.см. бўлган Daewoo Matiz русумли автомобилни Туркманистонга олиб кириш мумкин эди. Бироқ янги қонунларга кўра, энди бу турдаги машиналар божхонадан ўтказилмайди», дейилади нашр хабарида.

Ҳозирча божхона ходимлари айнан қайси қоидалар бўйича бу тақиқ жорий қилинганини маълум қилишмаяпти.

«Раҳбариятнинг шунақа фармойиши бор» деб жавоб беришмоқда, изоҳланади мақолада.

Top