Жамият | 11:44 / 28.08.2015
8846
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Куёвникига 40 кунгача овқат ташиш одати ҳамон сақланиб қолмоқда
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида куёвнинг хонадонига келинникидан қирқ кунгача овқат ташиш одати ҳамон сақланиб қолаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда.
“Оила даврасида” нашрида ёзилишича, айрим оилалар мана шундай олди-бердилар туфайли юз кўрмас бўлиб кетмоқда.
Тарихчи Дилшодбек Худойназаровнинг билдиришича, бу одат даставвал келин бўлиб тушган қиз янги хонадоннинг ош-овқатига мослашиши учун ўйлаб топилган.
Қайд этилишича, янги келиндан қирқ кун хабар олиб овқат ташиш мажбурий эмас. Бу ҳолатда ҳам дабдаба ва исрофгарчиликдан сақланиш, мазкур одатни обрўга айлантирмаслик лозимлиги тавсия қилинган.