Спорт | 06:13 / 29.08.2015
3290
1 дақиқада ўқилади

“Боруссия”нинг арман футболчиси Европа лигасининг Озарбайжондаги учрашувини Тоғли Қорабоғга ташрифи сабаб ўтказиб юбориши мумкин

Дортмунднинг “Боруссия” клубида тўп сурувчи арманистонлик яримҳимоячи Генрих Мхитарян Европа лигасининг Озарбайжоннинг “Габала” клубига қарши Бокудаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин, деб маълум қилди Azerisport нашри.

22 октябрда Бокуда маҳаллий “Габала” ва “Боруссия” ўртасидаги учрашувда футболчининг иштирок этмаслиги мумкинлигига унинг 2011 йилда Тоғли Қорабоғга ташрифи сабаб бўлмоқда.

Манба маълумотларига кўра, Мхитарян Бокуда Озарбайжон жиноят кодексининг Озарбайжон чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш моддаси бўйича ҳибсга олиниши мумкин.

Маълумот учун, “Габала” ва “Боруссия” Европа Лигаси гуруҳ босқичининг С гуруҳида “Краснодар” ва “ПАОК” клублари билан кейинги босқичга чиқиш учун курашадилар.