Жаҳон | 20:15 / 29.08.2015
2440
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда самолётнинг уй устига қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг шимолида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг Dornier-228 самолётининг турар-жой биноси устига қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Global Post нашри. 

Дастлабки маълумотларга кўра, камида 7 киши – самолёт экипажининг 4 нафар аъзоси ва уч йўловчи ҳалок бўлди.

Нигерия ҲҲК раҳбари, маршал Содиқ Абубакр воқеа сабабларини тергов қилишни бошлашни буюрди.

Маълум қилинишича, фожиа жойида олов тарқалишига қарши ўт ўчирувчилар ишламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш