18:30 / 29.08.2015
3836

Тартиб-интизом Қўмитаси Темурхўжа Абдуҳолиқовни учта ўйинга четлатди

29 август куни Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Олий лигаЮ Биринчи лига ва кубок ўйинларида ўтган турлар давомида футболчилар ва мураббийлар томонидан амалга оширилган қоидабузарликлар учун тегишли жазо чоралари тайинланди.

Чемпионат
«Қизилқум»га қарши 18-тур ўйинида рақибига оёқ билан зарба бергани учун «Динамо» ҳимоячиси Акмал Бозоров учта ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

«Олмалиқ» ҳужумчиси Шавкат Саломов ҳамда «Машъал» дарвозабони Ботир Носиров 19-тур доирасидаги «Олмалиқ» – «Машъал» учрашуви якунлангач, ўзаро жанжаллашгани учун жаримага тортилди ва огоҳлантирилди. Шунга ўхшаш ҳолат такрорланадиган бўлса жиддий чора кўрилишидан огоҳлантирилди.


Кубок
«Насаф»га қарши Ўзбекистон Кубоги ярим финали дастлабки учрашувида ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган «Локомотив» ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.


Биринчи Лига
«Хотира-79» ҳужумчиси Д. Абдужабборов иккинчи босқич 1-туридан ўрин олган «Зомин» клубига қарши учрашувдаги агрессив хатти-ҳаракатлари учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Хотира-79» ҳужумчиси Соҳиб Абдуллаев иккинчи босқич 1-турида «Зомин»га қарши ўйинда учрашув ҳакамини ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификаци қилинди.

«Хотира-79» клуби бошлиғи Илхом Отавалиев «Зомин»га қарши иккинчи босқич 1-тур учрашуви якунлангач, ҳакамга оёғи билан зарба бергани учун 2015 йилги мавсум охиригача дисквалификация қилинди.

«Обод» ҳимоячиси Камолиддин Тожибоев иккинчи босқич 1-турида «Косонсой»га қарши учрашувда тўп учун курашда рақибига нисбатан атайин зарба бергани учун иккита ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

«Насаф-2» ҳужумчиси С. Есибаев иккинчи босқич 1-тури доирасидаги «Ёзёвон-Лочинлари»га қарши учрашувдаги агрессив хатти-ҳаракатлари учун 3та ўйинга четлатилди.

«Пахтакор-2» ҳужумчиси Беҳзод Ғанижонов «Насаф-2» клубига қарши иккинчи босқич 3-тур учрашувида ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга четлатилди.

Top