19:21 / 30.08.2015
3393

Араб коалицияси зарбасидан Ямандаги фабриканинг 36 ишчиси ҳалок бўлди

Яман шимоли Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбий ҳаво кучлари томонидан бомбардир қилиниши натижасида 36 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, дея хабар қилди Reuters. Бу сафар Ҳажжа провинциясидаги салқин ичимликлар заводи зарбалар остида қолган.

“36 нафар ишчнинг жасади олиб чиқилди. Уларнинг кўпчилиги ёнган ёки парчаларга бўлиниб кетган”, – деди агентликка гувоҳлардан бири.

29 август куни Яман пойтахти Сана шаҳридаги АҚШ элчихонаси яқинида автомобиль портлатилган эди. Ҳодиса қурбонлари ҳақида хабар қилинмади.

Top