16:07 / 30.08.2015
2644

Назарбоев Туркия президенти билан минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилди

Бугун, 30 август куни Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган билан телефон орқали суҳбат олиб борди, дея хабар берди Оқ Ўрда матбуот хизмати.

Суҳбат жараёнида давлатлар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва унинг келажаги, шунингдек, бир қатор долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилишди.

Жумладан, халқаро терроризмга қарши курашни кучайтириш масаласи бўйича фикр алмашишди.

Томонлар 11 сентябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган туркий тилли мамлакатлар раҳбарларининг V саммити аҳамиятини қайд этиб ўтишди. Суҳбат турк томони ташаббуси билан ташкил этилди.

Top