Жаҳон | 12:00 / 30.08.2015
5341
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяху Эронни ИШИДдан ҳам хавфлироқ эканини айтди

“Олтилик” давлатлари ва Эрон ўртасидаги Эрон ядро дастури тўғрисидаги келишув Теҳронга террорчилик фаолиятларини кўпроқ маблағ билан қўллаб-қувватлашга имкон туғдиради, деди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху.

“Санкцияларнинг олиб ташланиши ва инвестициялар шарофати билан Эрон ўзининг Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва бошқа хориж мамлакатларидаги тажовузкор террористик фаолиятини юз миллиардлаб доллар билан таъминлаш имкониятига эга бўлади”, – деди у Италияга ташрифи чоғида.

Нетаньяху Эрон “ИШИД”дан кўра кўпроқ хавф туғдиришига ишонч билдирди, дея хабар берди “Интерфакс”.