17:54 / 30.08.2015
2884

Нью-Йоркда машҳур ёзувчи Оливер Сакс жигар саратонидан вафот этди

Америкалик таниқли невролог ва ёзувчи Оливер Сакс 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

“Бир ой олдин мен ўзимни мутлақо соғлом ҳис этар эдим... 81 ёшимдан ҳозиргача бир мил (1852 м)дан сузиб келаман. Менинг муваффақиятим якунига етди — бир неча ҳафта олдин билдимки, жигаримда кўп сонли метастазалар бор”, – дея аввалроқ ёзиб олдирган эди у.

Оливер Сакс ўзининг “Жонланиш”, “Турмуш ўртоғини шляпа учун қабул қилган киши”, “Мигрень”, “Кўзга кўринувчи овоз” ва “Галлюцинация” асарлари билан танилган. У ўз асарларида беморларининг клиник тарихини баён этган.

Top