Иқтисодиёт | 17:08 / 31.08.2015
2685
1 дақиқада ўқилади

2018 йилда Италия Миср гази экспортчисига айланиши мумкин

Италия 2018 йилга келиб Миср газининг асосий экспортчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда La Stampa газетасига берган интервьюсида Eni энергетик концерни бош бошқарувчиси Клаудио Дескальци маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, яқин ойларда компания у ерда иш олиб боришга лицензия олади, кейинги йилда эса бурғулашни амалга ошириб, инфраструктурани йўлга қўяди.
“Дастлабки натижаларни 2015-2018 йилларга мўлжалланган стратегик режа якунида кўришимизга умид қиламан”, - деди у.

Унинг фикрича, Миср денгиз иқтисодий зонасида топилган янги кон маҳаллий эҳтиёжларни тўла қондириш билан бирга, экспортни йўлга қўйиш имконини ҳам беради.