Жаҳон | 06:54 / 31.08.2015
3124
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи давлатлари 14 сентябрда муҳожирлар масаласини муҳокама қилиш учун учрашади

Люксембург Европа Иттифоқида раислик қилаётган давлат сифатида 14 сентябрда Европа Иттифоқининг 28 та давлати адлия ва ички ишлар вазирлари иштирокида муҳожирлар оқимининг ошиб бораётгани билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун йиғилиш ўтказади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Европа Иттифоқидан ташқарида ва ичкарида миграция билан боғлиқ вазият яқинда катта кўринишга келди”, деб айтилмоқда Люксембург баёнотида. Европа Иттифоқидан бу вазиятга жавобни кучайтириш учун кейинги қадамларни қабул қилиш кераклиги таъкидланмоқда.

Айнан шу сабаб Люксембургнинг миграция ва бошпаналар бўйича вазири Жан Ассельборн Европа Иттифоқи давлатларининг адлия ва ички ишлар вазирларининг фавқулодда кенгашини чақиришга қарор қилди.

Бундан аввал Буюк Британия ички ишлар вазири Тереза Мэй ЕИнинг миграцион тизими ишламаётганини ва Европа бўйлаб муҳожирларнинг эркин ҳаракатланишларини чеклаб қўйишни талаб қилган эди.