19:00 / 31.08.2015
2639

Тошкентда байрам муносабати билан от спорти бўйича мусобақа ўтказилди

Тошкентда Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб от спорти бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда энг кучли чавандозлар ғолиблик учун баҳслашди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Конкур йўналиши бўйича ўтказилган баҳсларда турли баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда маҳорат кўрсатган Темур Содиқов ва Хуршид Олимжонов олтин, Умид Комилов ва Бекзод Қурбонов кумуш, Ғайрат Назаров ва Оқил Собиржонов бронза медаль билан тақдирланди.

Ҳаваскор чавандозлар ўртасидаги мусобақада Олим Валижонов биринчи ўринни эгаллаган бўлса, иккита от билан иштирок этган Баҳром Ғозиев иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади.

Top