Спорт | 21:24 / 31.08.2015
2500
1 дақиқада ўқилади

«Вольфсбург» ўз таркибига Дракслер ва Дантени қўшиб олди

"Шалке-04" жамоаси яримҳимоячиси Юлиан Дракслер ўз футболчилик фаолиятини "Вольфсбург"да давом эттирадиган бўлди.

Германия терма жамоаси бидан жаҳон чемпионига айланишга улгурган 21 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2020 йилгача давом этадиган шартнома тузган.

Бироз олдинроқ, бу футболчини сотиб олиш учун "бўрилар" 36 млн евро сарфлаши маълум қилинганди.

Шунингдек, "Вольфсбург" ўз таркибини "Бавария"дан харид қилинган бразилиялик ҳимоячи Данте билан кучайтирган ва у билан 2018 йилгача шартнома тузган.