11:06 / 01.09.2015
2268

Бангкокдаги Осиё чемпионатида 10 ўзбек боксчисининг 9 нафари чорак финал баҳсларини давом эттиради

2015 йилнинг 31 август куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Thanasat University спорт залида бокс бўйича Осиё чемпионатининг олтинчи кунги баҳслари давом эттирилди.

Шаҳобиддин Зоиров (52 кггача вазн тоифаси) Танака Рёмеи (Япония)ни мағлуб этган бўлса, Элшод Расулов (81 кггача вазн тоифасида) Мурст Нурайдин Хакана (Катар) устидан ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, мусобақада иштирок этаётган 10 боксчининг 9 нафари чорак финал баҳсларида курашларни давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Мазкур баҳсларда Осиёнинг 23 мамлакатидан 80 нафар спортчи иштирок этади:

Ўзбекистон — 9;

Ҳаваскор боксчилар халқаро ассоциацияси ва Қозоғистон — 8 нафардан;
Эрон — 6;
Таиланд — 5;

Хитой, Япония, Қирғизистон, Монголия, Туркманистон — 4 нафардан;

КХДР, Филиппин, Тожикистон, Вьетнам — 3 нафардан;

Иордания, Жанубий Корея, Сурия — 2 нафардан;

Бутан, Индонезия, Ироқ, Ливан, Покистон, Шри-Ланка — 1 нафардан.

1 сентябрь куни мусобақанинг чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда 91 кггача вазн тоифасида: Рустам Тўлаганов шри-ланкалик Сампат Нуван Сугеев ҳиндистонлик Сингх Манпреет баҳси ғолиби билан рингга чиқади.

Top