Спорт | 21:37 / 01.09.2015
3232
1 дақиқада ўқилади

"МЮ" Антони Марсьялни "Монако"дан 36 млн фунт эвазига трансфер қилди

"Манчестер Юнайтед" "Монако" жамоасидан 19 ёшли ҳужумчи Антони Марсьялни харид қилгани ҳақида расман маълум қилди.

Жамоа расмий сайтида хабар қилинишича, бу футболчи учун 36 млн фунт тўланади. У билан "4+1" кўринишида шартнома имзоланган.

Марсьяль "МЮ"да 9 рақами остида ҳаракат қилади.

Бу футболчи бироз олдинроқ "Монако" билан шартномасини 2020 йилгача узайтирганди.

Бунгача, футболчининг трансфери учун "МЮ" 80 млн евро сарфлаши хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда футболчи Франция чемпионатида 35та ўйинда 9 та гол (биттаси пенальтидан) урди ва 3та голли узатма амалга оширди.