06:38 / 01.09.2015
3481

Венага юзлаб қочқинлар билан лиқ тўла поездлар келмоқда

Юзлаб қочқинлар Венага поездларда келмоқда, деб маълум қилмоқда Reuters. ахборот агентлиги.

Муҳожирларни полиция ва одамларга сув тарқатаётган кўнгиллилар кутиб олмоқда. Вена полицияси ҳозирча қочқинларнинг аниқ сонини айтмаяпти, бироқ қочқин мақомини олиш учун ариза бермаган ва буни Австрияда қилмоқчи бўлганлар бундай имкониятга эга бўлишлари маълум қилинмоқда. Шенген визаси бўлмаганлар Венгрияга қайтариб юборилади.

Бундан аввал муҳожирлар ва бошқа йўловчилар билан тўлиб-тошган поезд Венгрия-Австрия чегарасида бир неча соат тўхтатиб турилгандан кейин яна йўлида давом этгани маълум қилинган эди. Бунга “Австрия темир йўллари” Будапештдан келаётган лиқ тўла поездлар ҳаддан зиёд тўлиб-тошиб кетгани хавфли бўлиши мумкинлиги нуқтаи назаридан уларни ўтказишдан бош тортгани сабаб бўлган эди.

Top