09:15 / 01.09.2015
3287

Хитойдаги яна бир кимёвий заводда портлаш содир бўлди

Хитой ОАВларининг хабар беришича, 31 август куни кечаси Шаньдун провинциясининг Дунъин округи ҳудудида жойлашган саноат ҳудудида кучли портлаш содир бўлган.

Хабар қилинишича, бу портлаш ҳам кимёвий заводда юз берган. "Жэньминь Жибао" нашрининг твиттерида бу портлаш тасвирланган видеоёзув жойлаштирилган.

Айни вақтда ҳодиса бўйича батафсил маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Хитой шарқидаги Тяньцзинь шаҳридаги кимёвий моддалар сақланган омборхонада ҳам портлашлар содир бўлган, натижада камида 150 нафар киши ҳаётдан кўз юмганди. Шунингдек, бу портлаш туфайли жабрланганлар сони 360 нафардан ошган.

Top