Жамият | 13:08 / 02.09.2015
2746
1 дақиқада ўқилади
Андижонлик йўлтўсар қишлоқдошининг 750 минг сўм пулини ўмариб кетди
Андижонлик йўлтўсар қишлоқдошининг 750 минг сўм пулини ўмариб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Нодир исмли фуқаро 750 минг сўм пулни пакетга солиб бозорга йўл олган. Маҳалладан чиқишда унга 25 ёшли қишлоқдоши Иброҳим ташланиб, қўлидаги пулларни олиб қочиб кетган. Жабрланувчи томонидан топширилган мурожаатнома асосида иш кўриб чиқилиб, жиноятчилар тезда қўлга олинган.