Жамият | 09:24 / 02.09.2015
2958
1 дақиқада ўқилади
АҚШдаги икки мактаб ўқувчилардан бирининг интернет орқали қилган таҳдиди туфайли ёпилди
АҚШнинг Калифорния штатидаги 2 мактаб ўз манзилига 15 ёшли ўқувчининг Instagram ижтимоий тармоғи орқали амалга оширган таҳдиди туфайли ёпиб қўйилди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берган.
Маҳаллий полиция ушбу таҳдидга жиддий эътибор қаратиб, таҳдид қилувчининг уйини тинтув қилган ва уйдан ўқотар қурол топган.
Полиция бошлиғи Жерри Дайернинг айтишича, бу ўқувчи ростдан ҳам ҳужум қилишни режалаштирганди. Айни вақтда бу ўқувчининг руҳий саломатлигини текшириш учун махсус мутахассисларга мурожаат қилинган.