07:55 / 02.09.2015
2639

«Арсенал» кучли бешлик клублари ичида майдонда ўйнайдиган футболчи сотиб олмаган ягона жамоа бўлди

Англияда трансфер мавсуми якунига етгач, "Арсенал" клуби ўзига хос алоҳида натижа қайд этгани маълум бўлди.

Маълум бўлишича, "канонирлар" Европадаги кучли бешлик жамоалари орасида майдонда тўп сурадиган футболчи билан шартнома имзоламаган ягона клубга айланди.

Таққослаш учун, ушбу трансферлар вақтида Италиядаги "Карпи" ёки "Франция"даги "Анжер" каби молиявий жиҳатдан кучсиз бўлган дебютант жамоалар ҳам ўз таркибини ҳужумчилар билан кучайтиришди.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ёзги трансфер мавсумида фақат дарвозабон Петр Чех билан шартнома имзолади ва бунинг учун 11 млн фунт тўлади.

Бундан олдинроқ, АПЛ клублари ўйинчиларни сотиб олишга рекорд даражадаги 897,7 млн фунт сарфлашгани ҳақида хабар қилинганди.

Top