Жаҳон | 13:21 / 02.09.2015
3385
1 дақиқада ўқилади
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни 2016 йил мартигача узайтириши мумкин
Европа Иттифоқи Россия ва Донбасс вакилларига қарши санкцияларни 2016 йил 15 мартгача узайтириши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, деярли 200 нафар россиялик ва украиналик жисмоний юридик шахсларга киритилган санкциялар Москвага босимни давом эттириш мақсадида давом эттирилиши мумкин.
Қарор сентябрь ойларининг ўрталарида қабул қилинади, чунки аввал киритилган санкциялар муддати 2015 йилнинг 15 сентябрида ниҳоясига етади.