Жамият | 14:29 / 02.09.2015
3414
1 дақиқада ўқилади
Фарғоналик амакиваччалар Тошкент шаҳрида киракашларни тунаш билан шуғулланиб келишаётгани аниқланди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Фарғона вилоятидан пойтахтга келиб, киракашларни тунаш билан шуғулланиб келаётган Анвар ва Жавоҳир исмли амакиваччаларни фош қилди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, амакиваччалар икки киши бўлиб машина тўхтатиб, аэропортгача гаплашишган. Улардан бири ҳайдовчини чалғитиб турган пайтда бошқаси унинг қимматбаҳо телефонини ўғирлаган. Шу йўл билан улар иккита ҳайдовчининг телефонларини ўғирлашга улгурган.
Кетма-кет содир этилган бир хил усулдаги иккита жиноят Яккасарой ИИБ ходимлари томонидан фош этилди. Ҳозирликда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.