20:16 / 02.09.2015
3263

IFA 2015: Acer "геймерлар" учун мўлжалланган смартфон тақдим этди

Берлинда давом этаётган IFA 2015 кўргазмасида Acer компанияси “геймерлар” учун мўлжалланган смартфон тақдим этди.

Acer Predator 6 деб номланган қурилма 6 дюймли дисплей ва 4та динамикка, шунингдек, ўйин контроллерларидаги каби вибрацияга ҳам эга.

Қурилмага 10та ядроли MediaTek MTK 6797 Helio X20 процессори ҳамда 4 ГБ тезкор хотира ўрнатилган. Асосий камера 12 Мп. Ҳозирда компания смартфоннинг бошқа кўрсаткичлари ҳақида маълумот бермади. 

Top