10:29 / 02.09.2015
6754

Ислом Каримов Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2015 йил 2 сентябрь куни Пекин шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари ташриф доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади, Хитой раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади.

Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалаба, шунингдек, Хитой халқининг Япония агрессиясига қарши курашдаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ушбу парадда 30дан ортиқ мамлакат раҳбарлари иштирок этиши маълум қилинган.

ХХР Давлат кенгаши девонхонасининг маълум қилишича, тадбирда жами 49 мамлакат вакиллари иштирок этади.

3 сентябрь куни Тяньаньмэнь майдонидан 12 минг аскар ва зобит парад билан ўтади. Парадга, шунингдек, 200 донадан ер усти техникаси ва самолёт жалб қилинади.

Парадни тайёрлашга раҳбарлик қилаётган генерал-майор Цюй Жуйнинг маълум қилишича, парадда иштирок этадиган техниканинг 84 фоизи биринчи марта намойиш этилади.

Top