20:26 / 02.09.2015
3305

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида медаллар ҳисоби бўйича етакчилик қилмоқдалар

2015 йил 2 сентябрь Таиланднинг Бангкок шаҳридаги Thanasat University спорт залида бокс бўйича Осиё чемпионати мусобақасининг 8-чи  куни бўлиб ўтди.

Чоракфинал баҳсларида яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди: Элнур Абдураимов (60 кг гача) эронлик Форутан Голарни, Элшод Расулов (81 кг гача) қозоғистонлик Эркин Одилбекни, Шахобиддин Зоиров (52 кг гача) ҳиндистонлик Лал Маданни мағлуб этдилар.

Яна бир ҳамюртимиз Баходир Жалалов (91 кг дан юқори) қозоғистонлик Иван Дичкога ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Шу тариқа чемпионатнинг 10 та яримфинал учрашувининг 8 тасига ўзбек боксчилари йўл олдилар ва ўзларига чемпионатнинг камида бронза медалларини таъминлаб қўйдилар. Булар: Хасанбой Дўсматов (49 кг гача), Шахобиддин Зоиров (52 кг гача), Муроджон Аҳмадалиев (56 кг гача), Элнур Абдураимов (60 кг гача), Фазлиддин Ғоибназаров (64 кг гача), Бектемир Мелиқўзиев (75 кг гача), Элшод Расулов (81 кг гача) ва Рустам Тўлаганов (91 кг гача).

Яримфинал жанглари 4-5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Top