08:27 / 02.09.2015
2384

Хитойдаги кимё заводида юзага келган портлаш туфайли беш киши ҳалок бўлди

Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясида жойлашган кимёвий заводда порлаш содир бўлди. Чоршанба, 2 сентябрь куни Хитой марказий телевидениеси бу ҳақда хабар қилди.

Ҳодиса 31 августдан 1 сентябрга ўтар кечаси Лицзинь уездидаги “Биньюань” кимёвий заводи ҳудудида рўй берган. Оқибатда беш кишининг ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинди. Айни пайтда заводда қидирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Бу август ойидан буён Хитой кимё муассасаларидаги биринчи шу каби ҳодиса эмас. 12 август куни Хитой шарқидаги Тяньцзинь шаҳридаги кимёвий маҳсулотлар сақланадиган омборхонада содир бўлган портлашдан энг камида 159 киши ҳалок бўлган, 800дан зиёд киши жароҳат олганди. Шаньдун провинциясининг Хуаньтай уездида эса 22 август куни кимё заводида юзага келган портлашдан 1 киши ҳаётдан кўз юмиб, 9 киши жароҳат олган эди.

Top