Спорт | 12:29 / 03.09.2015
3189
1 дақиқада ўқилади

13 ёшли тошкентлик шахматчи Ханты-Мансийскда сенсация қайд этди

Россиянинг Ханты-Мансийск шаҳрида 2 сентябрда старт берилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи турида бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Унда Ўрта Осиёнинг икки вакили юқори рейтинг натижаларига эга рақибларини мағлуб этишди.

Ўзбекистонлик 13 ёшли Шамсиддин Воҳидов (2292) чора доналарда 2015 йилда халқаро гроссмейстер унвонига эга бўлган 16 ёшли ҳиндистонлик шахматчи Картхикеян Мурали (2509)ни мағлуб қилди.

Қозоғистонлик ФИДЕ устаси Денис Махнев (2358) ҳам қора доналарда ўйнаб, аргентиналик шахмат бўйича халқаро уста Пичот Алан (2528)ни таслим этди.

Чемпионатнинг қизлар баҳсида россиялик Карина Иванова (2177) ҳам сенсация қайд этиб, Индонезия вакили, рейтинг фаворитчиси Аулия Медина Варда (2417) устидан ғалабага эришди.

magichess.uz сайти маълумотига кўра, 3 сентябрь куни турнинг иккинчи партиялари бўлиб ўтади. Унда Шамсиддин Воҳидов яна бир ҳинд ёш шахматчиси Сунилдутх Лина Нараянан (2473) билан муҳорабага киришади.