12:27 / 03.09.2015
2162

Гватемала бош прокурори президентни ҳибсга олишга рухсатнома берди

Гватемала бош прокурори президент Отто Перес Молина ҳибсга олишга рухсатнома берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Илгарироқ суд уни дахлсизликдан маҳрум қилиб, мамлакат ҳудудини тарк этишни тақиқлаган эди.

Президент божхона органлари фаолиятида фош қилинган кенг миқёсли коррупцион схемага алоқадорликда айбланмоқда.
Президентнинг ўзи бу айбловларни инкор қилмоқда.

Top