11:31 / 03.09.2015
4505

Шаолин роҳиби сув устида 125 метр масофани босиб ўтди

Жанубий Шаолин роҳиби Ши Лилианг сув устида 125 метр масофани югурган ҳолда босиб ўтди. Таянч сифатида у сув усти қалқиб турган 200та фанер тахтачалардан фойдаланди, дея хабар берди The Telegraph.

Рекордчи югуриш тезлигининг баландлиги ва мувозанатни сақлагани туфайли сувга чўкиб кетмаган, дея ойдинлик киритди нашр.

“Сув устида парвоз” номини олган мазкур усул кун-фу жанг санъати устаси эгаллаши лозим бўлган кўникмалардан бири ҳисобланади. Ши Лилианг мазкур машғулот юзасидан рекордчи ҳисобланади. У 2015 йилнинг январида худди шу усулда 120 метр масофани сув устида югурган ҳолда босиб ўтган эди.

Роҳибнинг ўз тажрибасини 2009 йилдаёқ бошлагини маълум. Ўшанда сув 18 метргача сув устида югурганди. Кейинги йили эса янада муваффақиятга эришиб, 28 метрлик натижа қайд этилган.

Top