Ўзбекистон | 12:09 / 03.09.2015
2421
1 дақиқада ўқилади
Термизда Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг иккинчи босқичи ишга туширилди
Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳридаги Nova Pharm Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг иккинчи босқичи ишга туширилди. Бу ҳақда “Оила даврасида” газетаси хабар берди.
“Бу билан сифатли ва ноёб кунун, шифобахш дамлама ва ҳамда турли сироплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, 35 киши иш билан таъминланди”, - дейилади хабарнома матнида.
Таъкидланишича, иккинчи навбатнинг очилиши Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллик байрамига мўлжалланган.
Бундан ташқари, вилоятда байрам муносабати билан яна бир қанча объектлар ишга туширилди.