Жаҳон | 20:26 / 03.09.2015
4370
1 дақиқада ўқилади

Украина ишсизлик бўйича рекорд ўрнатди

Украинада ишсизликнинг мустақиллик йилларидаги энг катта даражаси қайд қилинди. Бу ҳақда ижтимоий сиёсат вазири ўринбосари Валерий Ярошенко маълумот берди.

“Аҳоли орасида ишсизлик даражаси мустақил Украина мавжудлиги йилларидаги энг юқори даражага етди. Ёшлар орасида бу кўрсаткич 23 фоизга тенг”, - деди у.

Унинг фикрича, агрессор давлат (яъни Россия) Украинага инвестиция кирмаслиги ва одамлар иш билан таъминланмаслиги учун қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда.
Шунингдек, Ярошенко Япония ҳукумати ушбу мақсадда Украинага 1 млрд доллар миқдорида кредит ажратганини айтиб ўтди.

“Бу кредитдан фойдаланиб Киевда қанча иш ўринлари яратишимиз мумкинлигини бир ўйлаб кўринг”, - таъкидлади вазир ўринбосари.