Депардье Беларусга кўчиб ўтиб, деҳқонлар ичида яшамоқчи
Франциялик таниқли киноактер Жерар Депардье Франциядаги мол-мулкини сотиб юбориш ниятини билдирди. Бу ҳақда у Франциянинг TV Magazine нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Франциянинг солиқ идораси жонимга тегиб кетди, - деди у интервьюда. – Францияда яшамаслигимга қарамай, барча солиқларни тўлаб бораман.
Ўйлашимча, ушбу мамлакатдаги барча мол-мулкимни сотиб юборишга қарор қиламан. Ҳамма нарсани, уйимни ҳам, ресторанларимни ҳам. Французларни жуда яхши кўрсам ҳам, бошқа Франциянинг бир қисми бўлишни истамайман. Ҳукуматга сотилган журналистларни ҳам ёқтирмайман”.
Франциядан кетгач, қаерда яшашни режа қилаёгани ҳақидаги саволга жавоб Депарье шундай жавоб берди: “Айни пайтда мен Италиядаман. Аммо яқинда Беларусда, деҳқонлар ичида яшашни бошлайман. Бу жуда чиройли давлат, президенти ҳам ёқимтой”.
“Мен кўп мамлакатларда бўламан, лекин ҳеч қаерда узоқ қолмайман”, - қўшимча қилди актёр.