11:31 / 04.09.2015
3249

Гватемаланинг собиқ президенти қамоққа олинди

Гватемала президенти Отто Перес Молина ўз истеъфосини эълон қилганидан бир неча соат ўтиб ҳисбга олинди, деб ёзди The New York Times нашри.

Эндиликда собиқ президент Гватемала пойтахтидаги Матаморос қамоқхонасида суд ҳукмини кутади.

Суд эшиттируви жараёнида мамлакат бош прокурори олти соатлик муҳокамаларнинг аудиоёзувини тақдим этди. Молина суд залидан xотиржам ҳолда чиқиб, журналистларга фақатгина эшитиш ўтгани, олдинда эса тергов жараёнлари борлигини айтиб ўтди.

“Биз гватемалаликлар қонунларни ҳурмат қилишимиз керак ва мен аминманки, мазкур жараёнда ҳам қонун ҳурмат қилинилади”, – дея таъкидлади собиқ президент.

Молина мамлакат божхона органларида аниқланган катта миқдордаги порахўрлик ишида айбланмоқда.

Аввалроқ БМТ бош котиби Пан Ги Мун Гватемаладаги президентлик сайловини осойишталикда ўтказилишига чақирган эди.

Бундан олдинроқ, Гватемала президенти Отто Перес Молина истеъфога чиққни ҳақида хабар берилганди.

Унинг истеъфосига мамлакат бош судяси томонидан унинг ҳибсга олиниши тўғрисидаги қарор қабул қилингани сабаб бўлган.

Шунингдек, суд Гватемала президентининг дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиб, унга мамлакатни тарк этишни тақиқлаб қўйган эди.

Top