Land Rover тиркамаси орқасидаги машиналар ва объектларни кўриш технологиясини яратди
Йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳақида ғамхўрлик қилиш тенденцияси ва йўлда умумий хавфсизликни янги технологиялар ёрдамида ошириш даражаси ўсмоқда: борган сари кўпроқ автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар тўлдирилган реалликни ўз моделларида қўлламоқдалар. Ўтган йилнинг апрелида Land Rover Transparent Bonnet “шаффоф” капотини намойиш қилган бўлса, унинг ортидан Samsung ҳайдовчиларга олдинда ҳаракатланаётган юк машинаси олдида нима рўй бераётганини кўриш имконини берадиган технологияни тақдим қилди. Айни пайтда Land Rover ўз автомобилларига уланган тиркамаларни “шаффоф” қилишга қарор қилди ва Transparent Trailer деб номланган янги технологияни яратди. Бу технология том маънода трейлерлар (тиркама) орқали унинг ортидаги машина ва объектларни кўриш имконини беради.
Бунинг учун махсус тугмани босиш етарли ва тиркама “шаффоф” кўринишга келади.
Технология қуйидагича ишлайди: тиркаманинг орқа қисмидаги айланма обзор камералари ва симсиз рақамли видеокамера автомобиль ва тиркама атрофида содир бўлаётган барча жараёнларни суратга олади ва тасвирни реал вақт тартибида машина салонидаги орқани кўриш ойнасига ёки мультимедиа тизими экранига узатади. Бу кўринмас ҳудудлар эҳтимолини деярли истесно қилади ва ҳайдовчига трассадаги ўрнини ўзгартиришини бир неча марта осонлаштиради. Бундан ташқари, автопоезд орқага ҳаракатланаётганда шу тасвирга динамик разметка линиялари туширилади ва бу ҳайдовчига тиркама билан орқага юришда аниқ ва равшан ҳаракатланиш имконини беради.
Бундан ташқари, Land Rover компанияси Cargo Sense технологиясини синовдан ўтказмоқда. Бу технология тиркама ичида нима рўй бераётганини кузатиш иконини беради. Тизим ҳайдовчининг смартфони билан биргаликда ишлайди ва тиркама ичида юкнинг ҳаракатланиши ва сақланувчанлигини кузатиш имконини беради. Бу айниқса ҳайвонларни ташишда жуда ҳам муҳим ҳисобланади.