20:21 / 04.09.2015
3483

Меркелнинг рейтинги муҳожирлар билан боғлиқ инқироз туфайли кескин пасайиб кетди

Германия канцлери Ангела Меркелнинг машҳурлиги унинг муҳожирлар муаммоси бўйича тутган позицияси туфайли кескин пасайиб кетди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

ARD телекомпанияси ўтказган сўровга кўра, канцлернинг рейтинги Германияда анча юқори қолмоқда, бироқ умуман унинг машҳурлиги ўтган ойга нисбатан 4 фоизга камайган. Бу 2012 йилнинг декабридан бери канцлер рейтингининг энг паст даражаси бўлди.

Кўпчилик респондентлар канцлернинг миграцион инқирозни тартибга солиш борасида хатти-ҳаракатларидан норозиликларини билдирдилар. Немисларнинг фикрича, бу инқироз Греция инқирозидан кўра муҳимроқ. Бундан ташқари, Меркель муҳожирларга қарши зўравонлик намойишларига етарлича тез жавоб бермагани учун танқид қилинди.

Бундан аввал Меркель агар Европа Иттифоқи давлатлари қочқинларни адолатли тақсимлаш бўйича келиша олмасалар, унда Шенген келишуви савол остига қўйилишини айтган эди. Ўз навбатида Буюк Британия Суриядан қўшимча бир неча минг муҳожирни қабул қилишга розилик берди.

Top