15:55 / 04.09.2015
2592

Ўзбекистон Эронга ўзининг янги тайинланган элчисини жўнатди

Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасига янги тайинланган фавқулотда ва мухтор элчиси Баҳодир Абдуллаев Эронга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Баҳодир Абдуллаев янги лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида фаолият олиб борган.

Top