16:56 / 04.09.2015
3938

Қозоғистонлик 56 ёшли аёл тўланмаган кредитлар сабабли ўзини ёқиб юборди

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида 56 ёшли аёл ўз устига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Ўт мактаб ишчилари ва ўқувчилар томонидан ўчирилиб, аёл шифохонага етказилган, дея хабар берди Otyrar.kz сайти.

Ушбу воқеа шаҳардаги мактаблардан бирида, Тошкент вақти билан 8:30ларда содир бўлди. Маълум бўлишича, аёл ушбу мактабда техник ходим бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, ўз-ўзини ўт қўйишига жабрдийда тўлай олмаган кредит маблағи сабаб бўлиши мумкин. Чунки у банкдан олган кредит маблағларини тўлай олмасдан, қийин молиявий вазиятга тушиб қолган.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг аҳволи оғир. Бемор 3-даражали куйиш жароҳатини олган.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Top