Тошкент вилояти “Меҳрибонлик” уйи ва Гулистон болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкиллаштирилади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 5 сентябрь куни Тошкент вилояти “Меҳрибонлик” уйи ва Гулистон болалар шаҳарчасининг жами 50 нафар тарбияланувчиси учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Бу ҳақда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот хизмати маълум қилди.
Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси билан танишадилар.
Ушбу тадбир болажонларнинг мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги арафасида ташкил этилганлиги, болажонларнинг Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш, буюк боболаримиздан қолган меросларни асраб-авайлаш каби мақсадларга эришишга туртки бўлади.