11:24 / 04.09.2015
3005

Туркия парламенти Ироқ ва Сурияга ҳарбийларни киритиш тўғрисидаги ҳужжат муддатини узайтирди

Туркия парламенти Ироқ ва Сурия ҳудудига ИШИД жангариларига қарши кураш учун ҳарбийларни киритиш тўғрисидаги ҳужжат кучини яна бир йилга узайтирди, дея хабар тарқатди Reuters.

Айни пайтда, Туркия миллий хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳдид бўлмас экан, ер усти ҳарбий амалиётларини бошлашга шошилмаяпти.

Ўтган ҳафта эса Туркия авиацияси АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши кураш коалициясига қўшилган эди.

Top