18:30 / 05.09.2015
3677

Цукерберг Манхэттенда 22.3 млн долларга уй сотиб олди

Facebook асосчиси Марк Цукерберг Манхэттенда 22.3 млн долларга уй сотиб олди. Бу ҳақда Observer нашри ёзмоқда.

Уй хариди Швейцариянинг Michael P. Stewart фирмаси орқали расмийлаштирилган. Шартнома Tom van Loben Sels агентлиги менежери томонидан имзоланган. Ушбу агентлик илгари Цукербергнинг Пало-Альтодаги уйи харидини расмийлаштирган эди.
Уй Манхэттеннинг Tom van Loben Sels туманида 157 West 12th Street манзили бўйича жойлашган. унинг нархи 22.3 млн долларни ташкил қилади.

Уй Facebook’нинг собиқ президенти Шон Паркернинг уйи ёнида жойлашган.

Top