Испания бош вазири: Европа Иттифоқига умумий миграцион сиёсат зарур
Европа Иттифоқига бутун Европа қитъасини қамраб олган миграцион инқирозни ҳал қилиш учун умумий миграцион сиёсат зарур. Бу ҳақда Мадридда Испания ҳукумати раиси Мариано Рахой Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан бирга берган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.
“Европа Иттифоқининг устувор вазифаси одамларни қутқариш ҳисобланади” деб айтди Испания бош вазири ва “Европада юз бераётган фожиага ўхшаш воқеаларга йўл қўйиб бўлмасликка” чақирди.
“Бизга миграция ва бошпана бериш масалалари бўйича умумий сиёсат зарур”, деб айтди Рахой ва “Европа халқаро қонунчилик меъёрларига кўра бунга ҳақли бўлган ҳеч қайси бир одамга бошпана беришдан бош тортиши мумкин эмас”, деб қўшимча қилди.
Испания бош вазири “инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш” ва тақиб қилинаётганларга ёрдам бериш Европа Иттифоқининг “маънавий қарзи” эканлигини қўшимча қилиб ўтди.
Рахой, шунингдек, Испания қироллиги Европа Иттифоқи олдида қочқинларни мамлакатда жойлаштириш бўйича барча мажбуриятларини бажаришини таъкидлаб ўтди.