15:44 / 05.09.2015
3994

Саудия авиацияси Яман мудофаа вазирлигини бомбардимон қилди

Саудия Арабистони бошчилигидаги хусийчиларга қарши коалиция ҳарбий самолётлари жангарилар назорати остида бўлган Яман пойтахни Сано шаҳридаги бир қатор ҳукумат идоралари бомбардимон қилинди, дея хабар тарқатди Reuters агентлиги.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Яман мудофаа вазирлиги биносига жиддий шикаст етган. Шунингдек, зарбалар президент қароргоҳи комплекси ҳамда мамлакат махсус хизматлар лагери томонига ҳам йўлланган.

Top