Жаҳон | 15:21 / 05.09.2015
3256
2 дақиқада ўқилади

Сигал урғочи қоплонга Чингизхон рафиқасининг исмини берди

Америкалик актёр Стивен Сигал Владивостокда бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форумга ташрифи доирасида бу ерда истиқомат қилувчи урғочи қоплонлардан бирига ўрта асрнинг буюк саркардаси Чингизхоннинг рафиқасининг исмини берди. Бу ҳақда “Земля леопарда” миллий боғи матбуот хизмати хабар берди.

Сигал Узоқ Шарқ қоплонлари популяциясини сақлаб қолиш муаммосидан хабар топиб, бу масалага жиддий қизиқиб қолди. Актёр 30-70 атрофидаги индивиднинг популяцияни сақлаб қолишга етмаслигини таъкидлаб ўтди. Сигал йиртқичларга ёрдам бериш истагини билдирди. Бунга жавобан унга қоплонлардан бирига ном бериб, унинг “сақловчиси”га айланишни таклиф қилишди. Актёр Leo 16F рақамли урғочи қоплонни танлаб, унга Queen Borte (қиролича Бортэ) лақабини берди.


Миллий боғ директори Татьяна Барановская таниқли актёрнинг иши қоплонлар муаммосига жаҳон ҳамжамиятининг диққатини тортишига умид билдирди.
Бортэ Чингизхоннинг биринчи рафиқаси бўлиб, унинг 4 нафар ўғли ва 5 нафар қизига оналик қилган.