Спорт | 01:01 / 06.09.2015
3308
1 дақиқада ўқилади
Футбол бўйича Беларусь терма жамоаси мухлислари украиналик ҳарбийлар учун қон топширдилар
Футбол бўйича Беларусь терма жамоаси мухлислари Донбассда жанг қилаётган украиналик ҳарбийлар учун қон топширдилар. Бу ҳақда Matchday нашри хабар берди.
Ушбу тадбир Европа чемпионати саралаш босқичининг Украина ва Беларусь терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан аввал ўтказилди. Иккала терма жамоа мухлислари, шунингдек, ўртоқлик учрашуви ўтказиш ва биргаликда стадионгача юриб боришни режалаштиришди.
1 сентябрь куни Донбассда тинчлик сулҳи эълон қилинди. Бунга 26 августда Минскда контакт гуруҳи иштирокчиларининг учрашувидаги оғзаки келишув ҳисобига эришилди.