09:23 / 06.09.2015
2319

Ирландия кемаси Ўрта Ер денгизида 329 муҳожирни қутқарди

Ирландия ҳарбий денгиз кучларига тегишли Niamh кемаси Ливия қирғоқлари яқинида 329 муҳожирни қутқарди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, 3 кема бортидаги муҳожирлар ичида 11 аёл ва 1 нафар бола бўлган. Уларни қутқариш учун резинали қайиқлардан фойдаланилган.

Ушбу йил давомида Ўрта Ер денгизида 2.5 мингдан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди.

Top