16:43 / 06.09.2015
6277

ИШИДнинг 2 қўмондони Ироқ ҳарбийлари томонидан ўлдирилди

ИШИД гуруҳига мансуб 20дан ортиқ жангари Ироқ ҳарбий вертолётлари уюштирган ҳужумлар давомида йўқ қилинди. Баҳрайннинг “Ал-Васат” нашрида ёзилишича, операция Киркук ва Дияла вилоятларининг чегарасида ўтказилган.

Ўлдирилганлар ичида 2 нафар қўмондон ҳам бор. Булар асли саудиялик бўлган, янги жангарилар тўплашга масъул Муҳаммад Қосим ал-Воҳим ҳамда мотобатальон қўмондони, асли саудиялик Абдулла ал-Ғанимийдир.
Вертолётлар қурол олиб кетаётган 4 пикапни портлатиб юборган.

Top