Спорт | 21:09 / 06.09.2015
8375
1 дақиқада ўқилади

Испанияда футбол жамоаси автоҳалокатга учради

Испаниянинг Бадахос вилоятида 6 сентябь эрталабки пайт учинчи дивизионда қатнашувчи “Мерида” футбол клубининг футболчилари кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобуснинг 10 йўловчиси жароҳат олди, деб хабар бермоқда Cadenaser.com.

Нохуш воқеа маҳаллий вақт билан 6:00 га яқин содир бўлди. Жабрланганлардан 6 киши шифохонада қолмоқда, қолганларга эса тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб бериб юборилди.
“Мерида” футбол клуби дивизион пешқадами ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш