Жаҳон | 12:46 / 06.09.2015
2604
1 дақиқада ўқилади

Малайзияда муҳожирлар қайиғининг чўкиши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Малайзия қирғоқларига ноқонуний муҳожирларни олиб келаётган қайиқнинг чўкиши оқибатида 43 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
Округ полицияси бошлиғи Хилир Перакнинг баёнотига кўра, 20 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган. Жами 10-15 кишига мўлжалланган қайиқда 80 киши бўлган.
Улар Малайзияга Индонезиядан келаётгани аниқланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш