Жаҳон | 18:03 / 06.09.2015
9305
1 дақиқада ўқилади

Назарзода тарафдорларига ойига 100 доллардан бериб турилганлиги айтилди

Яқинда исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзодага тарафдорликда гумон қилиниб қўлга олинган зобитлар ва ИИВ ходимлари ундан ойига 100 доллардан олиб тургани айтилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Илгарироқ мудофаа вазирлиги десантчи бригадаси командири ўринбосари подполковник Мустафо Назаров ва мудофаа вазирлиги молия бошқармаси катта инспектори майор Насим Юсупов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари Баҳодур Кабиров ва Тожиддин Собировлар ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Эндиликда Назарзоданинг соқчилари Ҳуршед Холиқов, Фозилбек Аюбов қўлга олингани хабар қилинмоқда. Уларнинг шериги Файзулло Абдуллоев ҳарбийларнинг таслим бўлиш талабига кўнмагани туфайли ўққа тутилди.
Айтилишича, улар тайёрланаётган ҳужумлар ҳақида маълумотга эга бўла туриб бу ҳақида раҳбариятни бохабар қилмаган.